Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳар бир туман ва шаҳар марказларида пиёдалар ва велосипед йўлаклари қурилади
Президент Шавкат Мирзиёев жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш борасида кейинги йил учун белгиланган муҳим вазифаларни белгилаб берди. У парламентга мурожаатининг бешинчи устувор вазифаси сифатида шу ҳақда гапирди.
«Жисмоний тарбия ва спортни янада оммалаштириш аҳоли саломатлигини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга.
Келгуси йилда 70та жисмоний тарбия ва спорт муассасаси қуриш ҳамда 16 мингта мактаб ва боғчани спорт жиҳозлари билан таъминлашга 100 млрд сўм ажратилади.
Шунингдек, барча туман ва шаҳар марказларида махсус пиёдалар ва велосипед йўлаклари барпо этилади.
Аҳолини оммавий спорт турларига кенг жалб этиш орқали эса 2021 йилда қамров ҳозирги 19 фоиздан 25 фоизга етказилади», деди Мирзиёев.
Давлат раҳбари спорт мавзусида гапирар экан, Ўзбекистон олдида турган яна бир муҳим вазифани эслатди.
«Яқинда Осиё олимпия кенгаши 2025 йилда Ёшлар ўртасидаги Осиё ўйинларини Тошкент шаҳрида ўтказиш бўйича қарор қабул қилди. Бу мамлакатимизга кўрсатилган катта ишонч. Айни пайтда бунинг масъулияти ҳам катта. Қитъамиз миқёсида ушбу мусобақага ҳозирдан яхши ҳозирлик кўриш лозим», – деди у.
Мавзуга оид
19:45 / 06.02.2024
Электромобил тармоғини ривожлантириш чора-тадбирлари тақдимот қилинди
19:10 / 22.01.2024
Президентга спортдаги натижалар ва режалар бўйича ахборот берилди
19:05 / 22.01.2024
«Соғлиқни сақлаш лойиҳалари маркази» ташкил этилади
09:47 / 19.01.2024