Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳукумат маданий мерос объектларининг ҳисобини юритиш ва ҳимоялаш бўйича дастур қабул қилади
Шавкат Мирзиёев Олий Мажлисга қилган мурожаатида кейинги пайтларда бебаҳо маданий меросимиз бўлган айрим обидаларимизга зарар етказиш ҳолатлари учраётгани, ҳукумат маданий мерос объектларининг ҳимоясини таъминлаш бўйича алоҳида дастур қабул қилиши лозимлигига тўхталди.
“Бой тарихимиз дурдонаси бўлган 7 мингдан зиёд маданий мерос объектини асраб-авайлаб, келажак авлодлар учун безавол етказишимиз зарур. Афсуски, кейинги пайтларда бебаҳо маданий меросимиз бўлган айрим обидаларимизга зарар етказиш ҳолатлари учраётгани бу борада эътибор сусайганидан далолат беради.
Бу иш нафақат Маданият вазирлиги, балки маҳаллий ҳокимликлар, маҳалла, оммавий ахборот воситалари ва кенг жамоатчиликнинг ҳам диққат марказида бўлиши керак.
Ҳукумат бир ой муддатда маданий мерос объектларининг ҳисобини юритиш, сақлаш ва ҳимоясини таъминлаш бўйича алоҳида дастур қабул қилиши лозим”, – деди президент.
Мавзуга оид
10:12 / 15.05.2025
Тошкент вилоятида 13 та тарихий ёдгорликка зарар етказилди
08:07 / 12.05.2025
Вазирлар Маҳкамаси биноси маданий мерос объектлари рўйхатига киритилади
22:21 / 08.05.2025
Жиззах вилоятида палеолит ва неолит даврларига оид янги археологик масканлар аниқланди
18:38 / 28.04.2025