Ўзбекистон | 09:00 / 31.12.2020
2703
2 дақиқада ўқилади

Пандемия шароитида Давлат бошқаруви академияси фаолиятини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари қабул қилинади

Вазирлар Маҳкамасининг “Коронавирус пандемияси шароитида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси фаолиятини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Қайд этилишича: 

COVID-19 вируси пандемияси бўйича кўрилган карантин чора-тадбирлари сабабли 2020/2021 ўқув йили учун Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси магистратураси ва қайта тайёрлаш курсларига қабул амалга оширилмаганлиги натижасида жорий йилнинг сентябр-декабр ойлари давомида профессор-ўқитувчилар ўқув юкламалари камайган;

Академия профессор-ўқитувчилари томонидан 2020/2021 ўқув йилида давлат фуқаролик хизматчилари ва бошқа тоифа бошқарув кадрлари ҳамда ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш ҳамда улар учун қисқа муддатли ўқув курслари ташкил этилади.

Академия ва Молия вазирлигининг Академия профессор-ўқитувчиларининг республикада амалга оширилаётган кенг қамровли маънавий-маърифий тадбирлардаги фаол иштирокини инобатга олиб истисно тариқасида:

2021/2022 ўқув йилига қадар Академияда 2019/2020 ўқув йилида шаклланган 49 нафар профессор-ўқитувчи штат бирликларини сақлаб қолиш;

уларнинг иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни:

а) 2020 йил якунига қадар Академиянинг 2020 йил учун тасдиқланган бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар бўйича  харажатлар сметаси доирасида амалга ошириш;

б) 2021/2022 ўқув йилига қадар эса 2021 йилда Давлат бюджети параметрларида Академия учун  назарда тутилган давлат бюджети маблағлари ҳисобидан тўлиқ молиялаштириш тўғрисидаги таклифига розилик берилиши мумкин.

Академия профессор-ўқитувчиларининг 2020 йил сентябр-декабр ойларида иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар Академиянинг 2020 йил учун тасдиқланган харажатлар сметаси доирасида бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан тўланишини таъминлайди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид