Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Samsung 2011 йилдан буён илк марта 300 миллион донадан кам телефон сотди
Коронавирус пандемияси Жанубий Кореянинг технологиялар ишлаб чиқарувчи гиганти Samsung маҳсулотлари савдосига салбий таъсир қилган.
Samsung 2011 йилдан буён илк марта 300 миллион донадан камроқ мобил телефон сотган. Кейинги йилда эса Samsung мобил телефонлар ишлаб чиқариш ҳажмини тахмин қилинганидан 14 фоизга оширмоқчи. Экспертларнинг фикрича, Samsung тўғридан тўғри рақобатчиси Huawei дуч келаётган иқтисодий ва сиёсий муаммоларга қарамай, телефон ишлаб чиқаришни керагидан ошириб, таваккал қилмоқчи эмас.
Маълум бўлишича, Samsung 2021 йилда 307 миллион дона телефон ишлаб чиқармоқчи. Шундан 287 миллион донаси смартфонлар, қолгани эса оддий телефонлар бўлади. Samsung янги йилда 5G модулли смартфонлар ишлаб чиқариш ҳажмини оширишни режа қилган. Шунингдек, техногигант ўртача нархдаги телефонлар савдосини ҳам кўпайтириш мақсадида.
Маълумот учун, йил бошида Samsung'нинг капитализацияси корхона тарихидаги рекорд даражага етган эди (329 миллиард доллар). Дунё бўйлаб 310 мингдан ортиқ ишчиси бўлган Samsung телефон, телевизор, компьютер, жуда кўп турдаги хўжалик техникалари ва қурилиш машиналари ишлаб чиқаради. Компания кўп йиллардан буён смартфонлар савдосида дунё етакчиси ҳисобланади.
Мавзуга оид
19:00 / 28.03.2025
Samsung янги Galaxy А56 5G, А36 5G ва А26 5G смартфонларини тақдим этди
17:50 / 28.03.2025
The Korea Times: LG, Samsung ва Hyundai Россияга қайтиш имкониятини ўрганмоқда
20:08 / 25.03.2025
Ҳиндистон Samsungʼдан 601 млн долларлик солиқ қарзини тўлашни талаб қилди
21:15 / 03.03.2025