Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Танқиддан сўнг: Зангиотада мулки бузилган тадбиркорларга компенсация ўрнига ер ажратилди
Тошкент вилояти Зангиота туманидаги Эшонгузар қўрғонида истироҳат боғи қурилиши сабаб тадбиркорларнинг нотурар жой бинолари компенсация масаласи тўлиқ ҳал қилинмасдан бузиб ташланган эди. Туман ҳокимлиги компенсация ўрнига берилган ерга вилоят ҳокимлигининг рухсати сўралган қарор чиқарган. Натижада, тадбиркорлар икки ҳокимлик ўртасида «копток» бўлаётганди.
Мулки бузилган тадбиркорлар бир неча бор Kun.uz таҳририятига мурожаат қилган. Ҳолат юзасидан сайт орқали бир неча бор танқидий мақолалар эълон қилинди.
Дастлаб «Бир йилдан бери сарсонмиз» - Зангиотада 10 нафар тадбиркор икки ҳокимлик ўртасида «копток» қилинмоқда» номли мақола берилди. Унда туман ҳокимлиги ўз айбини бир ҳафта ичида тўғрилаши айтилган эди.
Натижа бўлавермагач, «Зангиотада бинолари бузилган ўн нафар тадбиркор компенсацияни яна қанча кутиши керак?» номли иккинчи мақола орқали муаммо ҳал бўлмаётгани яна бир бор эслатиб ўтилди.
«Қудратдаги ҳокимликлар ва зўр чиққанда ожиз МИБ. Тадбиркорни ким ҳимоя қилади?» сарлавҳали мақолада яна ечимини кутаётган муаммога эътибор қаратилди.
Ниҳоят, 2020 йил 16 декабрда Зангиота туман ҳокимлигининг мулклари бузиб ташланган тадбиркорларга ер ажратиш тўғрисидаги қарори чиқарилди. Зангиота туман ҳокимининг қурилиш масалалари бўйича ўринбосари Жасур Усмоналиевнинг тасдиқлашича, энди тадбиркорлар ўз ерига эгалик қилиши, тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириши мумкин.
«Снос» масалалари мулк эгасининг розилиги олиниб, компенсация масаласи ҳал этилганидан сўнг амалга оширилишига умид қиламиз.
Мавзуга оид
13:02 / 19.03.2025
Абу-Сахий бозорида ёнғин чиққани рад қилинди
18:50 / 24.01.2025
“Бошимизни деворга урарди” – Зангиотада эгизак қизларини мунтазам калтаклаб келган ота 3 йилга қамалди
16:19 / 24.12.2024
Танқиддан сўнг: 2 боланинг ўлимига сабабчи бўлган ҳайдовчи 3 йилга озодликдан маҳрум қилинди
11:23 / 22.06.2024