«2021 йилдан энг катта тилагим – мулк дахлсизлиги»
«Кун. Муносабат» рукнининг навбатдаги сонида журналист Толиб Раҳматов ортда қолган йил давомида Kun.uz'га фуқаролар ва тадбиркорлардан келиб тушаётган мурожаатларнинг асосий мавзулари ҳақида сўз юритди.
«Энг катта истагим – Ўзбекистонда хусусий мулк дахлсизлиги таъминлансин. Энг кўп муаммо шу ерда. Мана, президент ҳам парламентга мурожаатида ерни бозор активига айлантириш масаласини кўриб чиқиш керак деди.
Ниятим, шу таклиф тезроқ амалга ошсин, ер сотилсин. Ҳоким қарори билан ерни бировдан олиб, бировга беравериш барҳам топсин. Мен 2 сотих бўлса ҳам ер олдимми, шу ер меники бўлиб қолсин, мен уни болаларимга, невараларимга ҳам мерос қилиб қолдира олай.
Суд-ҳуқуқ тизими ҳам ислоҳга муҳтож. Судлар ақалли ярим мустақил бўлсин. Бундай деётганимнинг сабаби, йил давомида бир неча судларда қатнашдим. Суднинг боришидан тахмин қила бошлаймизки, жабрдийдалар фойдасига қарор чиқадигандек. Буни ҳатто судда қатнашаётган иккинчи томон – вазирлик ёки ҳокимлик вакиллари ҳам эътироф эта бошлайди. Лекин алалоқибат тадбиркор зарарига – ўша вазирлик ва ҳокимлик фойдасига қарор чиқади.
Судларни онлайн кузатиш имкони пайдо бўлади, дейилган эди. Лекин ҳануз бу тўла таъминланмаган. Жуда қизиқ суд жараёнларини онлайн кузатиш имкони йўқ. 2021 йилда шу тизим ҳам йўлга қўйилса эди, балки судяларимиз уларни халқ кузатиб турганини инобатга олишармиди, деб ўйлайман», – дейди Толиб Раҳматов.
Мавзуга оид
17:48 / 22.11.2024
Жисмоний шахсларга давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш тартиби белгиланди
11:25 / 21.11.2024
2024 йилда 30 мингдан ортиқ ўзбекистонликлар туҳмат ва ҳақорат қилгани учун судланди
22:25 / 12.11.2024
Суд Поп тумани ҳокимининг ўғлини қамоққа қайтарди
10:16 / 12.11.2024