Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шимолий Корея коронавирусга қарши чораларни кучайтирмоқда
Шимолий Корея ҳукумати қишки мавсум ва дунёда коронавирусга чалиниш ҳолатлари кўпаяётгани сабабли вирус тарқалишига қарши чораларни кучайтиришга қарор қилди.
Маълум қилинишича, маҳаллий карантин ҳудудларида эпидемиологик талабларга риоя қилинаётгани бўйича текширувлар ўтказилмоқда. Бундан ташқари, мамлакат тиббий муассасаларида аҳолини гигиена масалалари бўйича хабардор қилиш ишлари кучайтирилган.
22 декабрда Yonhap ахборот агентлиги ЖССТга таянган ҳолда Шимолий Кореяда пандемия бошидан бери бирорта касалланиш ҳолати қайд қилинмаганини маълум қилганди. Мамлакат раҳбарияти бунга чегараларнинг тезкорлик билан ёпилгани ва қатъий карантин чоралари киритилгани эвазига муваффақ бўлинганини таъкидлаб келади.
Мавзуга оид
14:39 / 27.05.2025
Шимолий Кореяда амалдор ағдарилган эсминец туфайли ҳибсга олинди
13:00 / 06.05.2025
Шимолий Корея Россияга 15 минг меҳнат муҳожирини юборди
22:44 / 04.05.2025
Ким Чен Ин Шимолий Корея танкларини янгилаш зарурлигини маълум қилди
18:19 / 28.04.2025