Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Аукционда нархи 600 млн сўмга чиққан авторақам кўчадаги автомобилга тақилгани акс этган сурат бўйича изоҳ берилди
Самарқанд вилоятидаги онлайн аукционда савдога қўйилган қимматбаҳо авторақам аллақачон Самарқанд шаҳри кўчаларида ҳаракатланаётган автомобиллардан бирига тақилгани акс этган сурат тарқалди. Ижтимоий тармоқдаги яна бир видеода эса бошқа бир автомобилда худди шу авторақам (30 Z777ZZ) борлигини кўриш мумкин.
Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати бу ҳолат юзасидан муносабат билдирди. Маълум қилинишича, ҳозирда ушбу давлат рақам белгиси вилоят ИИБ ЙҲХБ ихтиёрида сақланмоқда.
«Самарқанд кўчаларида тақиб юрилган «Malibu» русумли машинадаги рақам фотошоп дастури орқали қўйилган. Ушбу рақам аукцион орқали сотиб олган фуқарога тегишли тартибда расмийлаштирилади.
Ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан бу каби ҳақиқатга яқин бўлмаган хабарларни тарқатмасликларини сўраймиз», дейилади вилояти ИИБ ахборот хизмати хабарида.

Шунингдек, кейинроқ тарқалган иккинчи видео юзасидан изоҳ берилган.
«Ушбу рақам оқ рангли «Malibu» автомашинасига қўлбола ясаб ўрнатилганлиги акс этган видео ҳам тарқалди. Ҳозирда ушбу ҳайдовчини аниқлаш чоралари кўрилмоқда», дейилади хабарда.
Айни дақиқаларда 30 Z777ZZ давлат рақами учун онлайн аукцион давом этмоқда ва бу рақамнинг нархи 596 млн сўмга етган.
Мавзуга оид
14:57 / 09.05.2025
Самарқанд шаҳридаги кўп қаватли уйда газ портлади. 6 киши ҳалок бўлган
12:20 / 05.05.2025
10 метрлик жарлик ичидаги чангалзорга тушиб кетган икки киши қутқарилди
10:20 / 05.05.2025
Нурободда қарийб 17 минг гектар майдонда зарарли чигирткалар тарқалгани аниқланди
13:52 / 09.03.2025