Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Лондон суди Ассанж АҚШга экстрадиция қилинмаслиги тўғрисида ҳукм чиқарди
Судя Ассанж аутизм ва клиник тушкунликдан азият чекаётганлиги ҳамда ўз жонига суиқасд қилишга мойиллигини эътироф этди. Унинг сўзларига кўра, АҚШда бир кишилик камерада ҳибсда сақланиш оқибатида Ассанжнинг соғлиги жиддий ёмонлашиши мумкин.
Лондон суди WikiLeaks асосчиси Жулиан Ассанжнинг ҳаётига хавф пайдо бўлиши мумкинлиги боис унинг АҚШга экстрадиция қилинмаслиги тўғрисида ҳукм чиқарди. Бу ҳақда Вестминстер магистрат суди судяси Ванесса Барайтсер эълон қилди. Мазкур иш унинг раислигида Лондон марказий судида кўриб чиқилди.
Судя Ассанж аутизм ва клиник тушкунликдан азият чекаётганлиги ҳамда ўз жонига суиқасд қилишга мойиллигини эътироф этди. Унинг сўзларига кўра, АҚШда бир кишилик камерада ҳибсда сақланиш оқибатида Ассанжнинг соғлиги жиддий ёмонлашиши мумкин. Шундай қилиб, гумондорнинг ҳаёти хавф остида эканлиги унинг АҚШга топширилиши рад этилишига асос бўлди.
Ассанжнинг адвокати унинг гаров эвазига озодликка чиқарилишини талаб қилишини айтди.
Америка адлия вазирлиги Жулиан Ассанжга қарши 18та айблов эълон қилган. У мазкур айбловлар асосида 175 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.
Мавзуга оид
12:02 / 24.05.2025
«Сизга ачинаман, жаноблар!» – Абдураҳмон Ташановнинг шу номли пости камситиш деб топилди
09:35 / 24.05.2025
Суд Трампнинг Ҳарвардга хорижликларни қабул қилишни тақиқлаш қарорини блоклади
11:53 / 22.05.2025
Айрим низоларни судгача кўриб чиқишнинг янги тартиби жорий этилади
09:31 / 21.05.2025