Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Навоийда фан олимпиадасига кетаётган ўқитувчи ва ўқувчи аварияга учраб, вафот этди
5 январь куни Навоий шаҳрида мактаб ўқувчилари ўртасида фан олимпиадасининг вилоят босқичи бошланди. Kun.uz мухбирининг хабар беришича, Нурота туманидан мазкур олимпиадага икки ўқувчи ва икки ўқитувчини олиб келаётган «Nexia» автомашинаси йўлда аварияга учраган.
Улар, Нурота тумани халқ таълими бўлими мудири Байрамали Бобоназаровнинг маълум қилишича, тумандаги 2-мактабнинг ўқитувчи ва ўқувчилари бўлган.
Машина «Қорақарға» довонидан ўтаётганда йўлдан чиқиб кетган. Оқибатда бир нафар ўқитувчи ва бир нафар ўқувчи воқеа жойида вафот этган.
Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодисага ҳайдовчи тезликни оширгани сабаб бўлган бўлиши мумкин.
Мавзуга оид
09:47 / 17.05.2025
Навоийда вентиляция тармоғи орқали олтин ўғирламоқчи бўлган шахслар ушланди
11:43 / 13.05.2025
Навоийда 55 ёшли аёл ҳужжатларда эркак сифатида қайд этиб келингани аниқланди
11:11 / 06.05.2025
“Тезлик жуда юқори бўлган” – Навоийдаги даҳшатли ЙТҲга изоҳ берилди
18:21 / 09.04.2025