Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳакерлар гуруҳи АКТ ходими бошқарма бошлиғи томонидан калтаклангани тўғрисида тарқатган маълумотларни рад этди
Сурхондарёда вилоят, шаҳар ва туманларнинг расмий сайтлари 6 январ куни ҳакерлар ҳужумига учрагани ва ҳужумни Clone Security гуруҳи ўз зиммасига олгани тўғрисида хабар берилганди. Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати ушбу ҳолатга муносабат билдириб, хабарда қайд этилганидек АКТ бўлимида ишлайдиган ходим бошқарма бошлиғи томонидан калтаклангани тўғрисидаги маълумотларни рад этди.
«Ҳозирда сайтларни асл ҳолида ишлатиш чоралари кўрилаётган бир пайтда айрим интернет нашрларида вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги «Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази» ДУКда ишлаб кетган ходимлардан бирининг ҳокимлик ишлар бошқарувчиси томонидан ўз иш кабинетида ўзаро келишмовчилик сабаб калтаклангани, вилоят ҳудудидан чиқиб кетиш шарти қўйилгани, шунингдек, ходим Президент виртуал қабулхонасига қилган мурожаати учун расман ишдан олингани ҳақида хабарлар тарқалмоқда.
Сурхондарё вилояти ҳокимлиги хабарларда келтирилаётган мазкур ҳолатларни рад этиб, сизлардан аҳоли орасида турли миш-мишлар пайдо бўлишига, уларда салбий фикр ва ишончсизликни шакллантиришга олиб келадиган ушбу мазмундаги ёлғон маълумотларга ишонмасликни сўрайди», дейилади вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабарида.
Ҳакерлар томонидан сайтда қолдирган хабарда улар бутун вилоят ҳокимлиги тизимига кирганини, вилоят ҳокими «яхши мутахассисларга эътибор қаратмаса», унинг ёпиқ қарор ва фармойишлари эълон қилинишини айтганди.
Мавзуга оид
18:08 / 22.05.2025
Британия Россия махсус хизматларини 10 мингга яқин камерани бузиб кирганликда айблади
15:28 / 19.05.2025
Сурхондарёда 11 нафар ўқитувчи 2 минг доллардан кўп маош олаётгани айтилди. Президент буни Британия билан таққослади
11:03 / 02.05.2025
Сурхондарёда ЙПХ ходимига куч ишлатган 3 киши ушланди
23:49 / 29.04.2025