Ўзбекистон | 11:07 / 08.01.2021
7606
1 дақиқада ўқилади

«Навоий ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» бош директори ўзгарди 

«Навоий ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» АЖ бош директори ўзгарди. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар бермоқда. 

Ушбу лавозимда «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ бошқарув раисининг 2021 йил 7 январдаги кўрсатмасига асосан «Навоий ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» АЖ кузатув кенгашининг қарори билан Бобир Исломов иш бошлади.

Б. Исломов тайинловга қадар «Навоий ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» АЖнинг иқтисод ва молиявий масалалар бўйича директори лавозимида фаолият юритган.

Шу кунга қадар бош директор лавозимида ишлаб келган, узоқ йиллар давомида соҳа ривожига муносиб ҳисса қўшган Садир Ҳожиев нафақага чиққанлиги маълум қилинди.

Мавзуга оид