Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саудия Арабистони март охирларида чегараларини тўлиқ очади
Саудия Арабистони декабр охирларида коронавируснинг янги штамми тарқалиши сабабли чегараларини ёпганди.
Саудия Арабистони ҳукумати халқаро транспорт қатновини 31 мартдан тўлиқ тиклаш ниятида. Бу ҳақда мамлакат ички ишлар вазирлиги хабар берди.
“Қироллик фуқароларига хорижга чиқиш ва қайтишга рухсат берилади. Халқаро парвозларга қўйилган тақиқ тўлиқ бекор қилинади”, - дейилади хабарда.
Қиролликда 17 декабрдан коронавирусга қарши оммавий эмлаш бошланди. Мамлакатнинг барча ҳудудларида эмлаш марказлари очилди.
Саудия Арабистони декабр охирларида коронавируснинг янги штамми тарқалиши сабабли чегараларини ёпганди.
Январ бошларида мамлакатга киришга киритилган тақиқлов бекор қилинди.
SPA ахборот агентлигининг хабар беришича, хорижликлар подшоҳликка киришдан олдин Британия, ЖАР ва коронавируснинг юқумлироқ янги тури тарқалаётган бошқа давлатларда 2 ҳафтадан кўпроқ вақт бўлмаган бўлсалар, Саудия Арабистонига киритиладилар. Бундан ташқари, коронавирусга манфий тест тақдим қилиш ва хорижлик қайси давлатдан келаётганига боғлиқ ҳолда 3 кундан 14 кунгача карантинда қолиши керак бўлади.
Мавзуга оид
07:52 / 28.05.2025
Саудия Арабистонида Қурбон ҳайити 6 июнь куни нишонланади
19:00 / 19.05.2025
Саудия Арабистони — жозибадор саргузашт ва ҳашамат мужассамлашган диёр
22:15 / 14.05.2025
Трамп араблар даврасида. У Фаластинни тан оладими?
22:01 / 13.05.2025