Жаҳон | 14:40 / 09.01.2021
7797
1 дақиқада ўқилади

Хитойдаги иккита шаҳар аҳолиси бир ҳафта давомида уйларидан чиқмасликка чақирилди

Мазкур шаҳарларда бир ҳафта ичида коронавирус юқтириш билан боғлиқ 350га яқин ҳолат аниқланган бўлиб, бундан 200га яқини симптомсиз бўлган.

Коронавирус тарқалиши авж олгани сабабли Хитой ҳукумати Хэбэй провинциясидаги Шицзячжуан ва Синтай шаҳарларида яшовчи аҳолини бир ҳафта давомида уйларидан чиқмасликка чақирди. Бу ҳақда Associated Press агентлиги хабар бермоқда.

 Агентликнинг маълумот беришича, мазкур шаҳарларда бир ҳафта ичида коронавирус юқтириш билан боғлиқ 350га яқин ҳолат аниқланган бўлиб, бундан 200га яқини симптомсиз бўлган.

Қайд этилишича, чеклов чоралари яқин-атрофдаги қишлоқлар аҳолисига ҳам тааллуқли. Шунингдек, ҳукумат оммавий тадбирлар ўтказишни ҳам тақиқлаган.

Агентликнинг ёзишича, Пекин маъмурияти Хэбэй провинциясидан пойтахтга келадиган ишчилардан коронавирусга топширган тести манфий чиққани тўғрисида маълумотнома талаб қилмоқда.

Аввалроқ Хэбэй пойтахти Шицзячжуан шаҳри билан автобус, темир йўл ва авиақатнов номаълум муддатга тўхтатилганди.

Мавзуга оид