Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижон вилоятида 2020 йилда адлия идоралари ҳокимларнинг 50га яқин ноқонуний қарорини бекор қилган
7 январ куни Андижон вилоят адлия бошқармаси томонидан «Очиқ адлия» (Open justice) дастурига мувофиқ Савдо-саноат палатаси вилоят ҳудудий бошқармаси биносининг мажлислар залида матбуот анжумани ташкил этилди.
Тадбирда бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари Отабек Бозоров анжуман иштирокчиларига бошқарма томонидан 2020 йил давомида амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот берди.
2020 йилда вилоят адлия бошқармаси ҳамда бўлимларига жами 4 271та мурожаат келиб тушган. Уларнинг 2 647таси инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишга, 305таси ҳуқуқий хизмат кўрсатишни давлат томонидан тартибга солишга, 692таси ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиётига, 627таси бошқа соҳаларга оид мурожаатлардир.
Мазкур мурожаатларнинг 3 167таси (74 фоизи) шахсий ва сайёр қабулларда келиб тушган. Ўтган вақт мобайнида мурожаатларнинг 3 865тасини (90 фоизини) ҳал этишга эришилган.
Қаноатлантирилган мурожаатлар асосида турли идораларга 285та тақдимнома, судларга 24,5 миллиард сўмдан ортиқ маблағни ундириб бериш бўйича 480та даъво аризаси, 45та маъмурий таклиф киритилган.
Бошқарма ва туман, шаҳар бўлимлари томонидан жорий йилнинг ўтган даврида 287 марта ўрганишлар ўтказилган. Ўрганишлар давомида 30 минг 571та қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган.

Таҳлилларга кўра, соғлиқни сақлаш, халқ таълими, ер кадастр, йўл қурилиш, ҳокимликлар ҳамда давлат харидлари тизимларида энг кўп қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйилган.
Мутахассислар томонидан қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш юзасидан турли ташкилотларга 1295та тақдимнома киритилган. Ана шу тақдимномалар асосида фуқароларга 7 миллиард 689 миллион сўм миқдоридаги маблағ қайтарилган.
Шунингдек, 76та ҳужжат ижроси тўхтатилган, 33та ҳужжат ижроси бекор қилинган, 14 нафар мансабдор, 489 нафар масъул шахс хатти-ҳаракатлари бўйича интизомий жавобгарликка тортилган, уларнинг 21 нафари вазифасидан озод этилган.
Таъкидланишича, 2020 йил давомида шаҳар ва туман ҳокимларининг норматив тусга эга бўлмаган 33та, норматив тусдаги 13та, жами 46та ноқонуний қарори бекор қилинган.
Анжуман давомида иштирокчилар бугунги кунда аҳолини қизиқтираётган саволларни ўртага ташлашди. Хусусан, Kun.uz мухбири истеъмолчилар ва энергия етказиб берувчи корхоналар ўртасида шартнома тузилаётгани, лекин етказиб берувчилар томонидан мазкур шартноманинг таъминотга оид банди бузилаётгани ҳақида гапириб, бу ҳолатга адлия бошқармаси қандай ҳуқуқий баҳо беришини сўради.

Бунга жавобан, адлия бошқармаси вакиллари электр энергияси бўйича мурожаатлар келиб тушмаганини, лекин эътироз асосли эканлиги, шу боис мазкур масала аҳолининг тегишли ташкилотларга мурожаатларини таҳлил қилиш асносида кўриб чиқилишини айтиб ўтишди.
Мавзуга оид
16:07 / 16.04.2025
«Андижон турмаси» шаҳар ташқарисига кўчирилади — президент
13:40 / 16.04.2025
Ўзбекистон Қирғизистон билан чегарада эркин савдо зоналари ташкил этишни режалаштирмоқда
11:47 / 23.02.2025
Андижонда 11 йил аввал содир этилган жиноят фош этилди
17:09 / 25.01.2025