Жамият | 16:27 / 11.01.2021
17656
1 дақиқада ўқилади

Андижонда икки мутасадди пора олаётганда ушланди

Давлат хавфсизлик хизмати Андижон вилоят бошқармаси ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказди.

Иллюстратив фото

Kun.uz'га тақдим этилган расмий хабарга кўра, тадбир давомида Шаҳрихонсой ирригация тизими бошқармаси моддий-техник таъминоти бўлими мутахассиси Ш.М. фуқарога Шаҳрихонсой каналининг Асака туманидан оқиб ўтувчи қисмидаги муҳофаза ҳудудидан чорвачилик учун 0,06 га ер майдони ажратиб бериш эвазига 500 АҚШ долларини олаётган вақтида ушланган. 

Шунингдек, Шаҳрихонсой ирригация тизими бошқармаси бошлиғи А.Ш. ушбу пулларни Ш.М.дан олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ш.А.га нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси 2-қисми “г” банди, Ш.М.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а” банди, 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан тергов жараёни кетмоқда, дейилади маълумотда.

Элмурод Эрматов
Тайёрлаган Элмурод Эрматов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид