АҚШ конгресси Трампнинг импичменти тўғрисидаги резолюция матнини эълон қилди
Резолюция муаллифларининг фикрича, Трамп ўз хатти-ҳаракатлари билан «миллий хавфсизлик, демократия ва конституцияга нисбатан хатар» бўлиб қолишини кўрсатди.

Фото: Jim Bourg/File Photo / Reuters
АҚШ конгресси вакиллар палатаси президент Доналд Трампнинг импичменти тўғрисидаги резолюция лойиҳасини эълон қилди.
Унда айтилишича, «президент Трамп Қўшма Штатлар ва ҳукумат институтлари хавфсизлигини жиддий хавф остига қўйди».
Лойиҳа муаллифларининг фикрича, Трамп ўз хатти-ҳаракатлари билан «миллий хавфсизлик, демократия ва конституцияга нисбатан хатар» бўлиб қолишини кўрсатди.
Вашингтонда 6 январда юз берган тартибсизликлардан кейин бир қатор демократлар Трампнинг ҳокимиятдан четлатилишини талаб қилишганди. АҚШ раҳбарининг баъзи партиядошлари ҳам худди шундай чақириқлар билан чиқишди.
2019 йил декабрда ҳам конгресс аъзолари Трампни ваколатларини суиистеъмол қилишда айблаб, унинг импичментини талаб қилишганди. Ўшанда республикачилар бу ташаббусни қўллаб-қувватламагани туфайли импичмент амалга ошмаганди.
Мавзуга оид

20:02
G7 саммити ва Трампнинг божлари: музокараларда аниқ натижалар кўринмади

21:45 / 23.05.2025
Трамп Европа Иттифоқига 50 фоизлик божлар жорий этиш режасини эълон қилди

22:38 / 22.05.2025
Трамп Оқ уйда ЖАР президентини «оқтанлилар геноциди» айблови билан кутиб олди

22:22 / 22.05.2025