Ўзбекистон | 11:59 / 11.01.2021
5488
2 дақиқада ўқилади

«Ҳамма ҳам болам дейди». 7 ёшли Лазокатга юрак операцияси учун моддий ёрдам зарур

Тошкент туманида туғилган Лазокат Асралова 7 ёшда. Қизалоқ юрак пороги билан оғриган. 3 ёшида операция қилинган, аммо жарроҳлик амалиётидан 10 кун ўтиб йиқилиб тушади. Оқибатда унинг юрагида яна тешикча пайдо бўла бошлайди. Ёши улғайган сари бу тешикча катталашмоқда.

Шифокорлар қизалоқ юрагини яна бир бор операция қилиш кераклигини айтишган. Айни пайтда қизалоқ камқувват бўлиб, соғлиги ёмонлашмоқда.

Қизчанинг онаси Малика Аҳророва оилада операция учун моддий маблағ етишмаётгани, улар саховатли инсонлар кўмагига муҳтож эканини билдирди.

«Қизим Лазокат Асралова юрак туғма пороги билан оғриган. 3 ёшида операция қилдирганмиз. Ундан 10 кун ўтиб йиқилиб тушган. Энди юрагида яна тешикча пайдо бўлиб қолди. Ҳозир у тешикча очилиб бормоқда. Шифокорлар яна операция қилиш керак дейишяпти. Бу операцияга 50-60 миллион сўм маблағ сўрашяпти. Бизда бунақа маблағ йўқлиги учун ёрдам сўраб мурожаат қиляпмиз. Ҳамма барибир фарзандим дейди.

Сизлардан илтимос иложи бўлса, ёрдам берсанглар. Ҳаётимни қизимсиз тасаввур қила олмайман. Бу операция бола катта бўлгунича қилдирилиши керак экан. Сизларнинг ёрдамингиз билан соғайиб кетса, ҳаммангиз учун дуода бўлардик», дейди қизалоқнинг онаси.

Лазокат Асраловага оид маълумотлар:

  • Uzcard: 8600 0417 7122 6298 (онаси Малика Аҳророва номида)
  • Ҳумо: 9860 0301 0166 4107
  • Виза карта: 4187 8000 0009 02189
  • Сбербанк: 4276 3801 3169 9956 Дониёр Ахтанбоев номида
  • Телефон: +(97) 157 36 96 (онаси)

Аброр Зоҳидов, Исломбек Умаралиев,

тасвирчи Асадбек Алланазаров

Мавзуга оид