Жамият | 15:40 / 11.01.2021
4830
1 дақиқада ўқилади

Ургутдаги пойабзал ишлаб чиқарувчи оилавий корхонада йирик ёнғин содир бўлди

Бугун, 11 январ куни, соат 11:24ларда Самарқанд вилояти Ургут тумани “Мерганча” МФЙда жойлашган “Тойибахон Нур" пойабзал ишлаб чиқарувчи оилавий корхонасида ёнғин содир бўлган. 

Фото: ФВВ матбуот хизмати

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан эълон қилинган маълумотда айтилишича, ёнғин оқибатида бинонинг тахминан 250 квадрат метр майдонига зарар етган. 

Мазкур ҳолат юзасидан вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг 4та ёнғин-қутқарув экипажи воқеа жойига етиб борган. Қутқарувчиларнинг олиб борган саъй-ҳаракатлари натижасида ёнғин соат 11:40да ўраб олиниб, 13:35да тўлиқ бартараф этилган. Шунингдек, ёнғиндан корхонанинг 150 квадрат метр майдони сақлаб қолинган. 

Ушбу ҳолатдан жабрланган ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ҳодисанинг келиб чиқиш сабаби ва зарари аниқланмоқда, дейилади хабарда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид