Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонлик ўқувчилар халқаро олимпиадада 14та медални қўлга киритишди
Халқаро Жаутиков олимпиадасида 21та давлатдан 146та жамоа, жами 1006 нафар иштирокчи ўз билимини синаб кўрди.
8-12 январ кунлари Қозоғистоннинг Алмати шаҳрида масофавий тарзда математика, физика ҳамда информатика ва ахборот технологиялари фанларидан 17-Халқаро Жаутиков олимпиадаси ташкил этилди.
Унда ўзбекистонлик 14 нафар ўқувчи иштирок этиб, олимпиада якунига кўра 1та олтин, 2та кумуш ҳамда 11та бронза медалини қўлга киритишди.
Жорий йилги Халқаро Жаутиков олимпиадасида 21та давлатдан 146та жамоа, жами 1006 нафар иштирокчи ўз билимини синаб кўрди. Олимпиадада Ўзбекистоннинг турли ҳудудларидан 10та жамоа иштирок этди.

Мазкур халқаро олимпиада 2005 йилдан буён ҳар йили ўтказиб келинади. Унда турли давлатлардан уч нафар математика, икки нафардан физика, информатика ва ахборот технологиялари фанларини чуқур ўзлаштирган ўқувчилар жамоалари қатнашадилар.
Ўтган йили Ўзбекистон жамоаси 6 та медални қўлга киритган эди.
Мавзуга оид
20:59 / 16.04.2025
Ҳар йили декабрда «Президент Олимпиадаси» ўтказилади
16:56 / 11.11.2024
Тошкентлик ўқитувчи олимпиадада муваффақиятли қатнашган ўқувчилари учун 1 миллиард сўм мукофот пули олди
18:03 / 09.09.2024
“Париж олимпиадаси мен учун қийин кечди” – Улуғбек Рашитов
11:49 / 05.09.2024