Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Адлия органларининг тақдимномаларини бажармаганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланди
Президент томонидан 2021 йил 14 январ куни имзоланган 666-сонли қонунга асосан адлия органларининг бажарилиши мажбурий бўлган тақдимномаларини бажармаганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланди.
Мазкур қонун асосида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган 198-4-моддага кўра, адлия органларининг бажарилиши мажбурий бўлган тақдимномаларини бажармаслик, шу жумладан ўз вақтида ёки тўлиқ бажармаслик мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг икки бараваридан беш бараваригача (446 минг сўмдан 1 млн 115 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Юқоридаги ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил ичида такроран содир этилган бўлса, мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан етти бараваригача (1 млн 115 минг сўмдан 1 млн 561 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Шунингдек, ушбу қонун билан Давлат активларини бошқариш агентлиги органларининг давлат мулки объектлари тўғрисидаги маълумотларни киритиш ҳақидаги тақдимномаларини бажармаганлик учун ҳам маъмурий жавобгарлик белгиланди. Янги киритилган 215-6-моддага кўра, Давлат активларини бошқариш агентлиги органларининг давлат мулки объектлари, шу жумладан хориждаги давлат мулки объектлари тўғрисидаги маълумотларни киритиш ҳақидаги тақдимномаларини бажармаслик ёки маълумотларнинг тўлиқлигини таъминламаслик базавий ҳисоблаш миқдорининг икки бараваридан беш бараваригача (669 минг сўмдан 1 млн 115 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан етти бараваригача (1 млн 115 минг сўмдан 2 млн 230 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Мавзуга оид
14:36 / 01.04.2025
Хонанда Ботир Қодиров муаллифлик ҳуқуқини бузгани учун жаримага тортилди
19:19 / 25.03.2025
«Биринчи имконият» доирасида тадбиркорлар маъмурий жавобгарликдан озод этилади
21:37 / 26.02.2025
Қонунлар нормаларининг аниқ ва бир хил қўлланиши таъминланади
17:05 / 20.02.2025