Пентагон Xiaomi ва яна саккизта компанияни қора рўйхатга киритди
Бу компанияларга АҚШ инвестициялари киритилиши тақиқланади. Ҳужжатга кўра, америкалик инвесторлар мазкур рўйхатдан ўрин олган компаниялардаги активларидан 11 ноябрга қадар халос бўлиши керак.
Америка мудофаа вазирлиги Хитой ҳарбий-саноат мажмуаси билан ҳамкорликда фаолият юритмоқда деб ҳисобланаётган компаниялар рўйхатини кенгайтирди. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар бермоқда.
Агентлик берган маълумотга кўра, рўйхатга яна тўққизта юридик шахс киритилган. Улар орасида Хитой тижорат авиацияси корпорацияси ва Xiaomi компанияси ҳам бор.
Қайд этилишича, бу компанияларга АҚШ инвестициялари киритилиши тақиқланади. Ҳужжатга кўра, америкалик инвесторлар мазкур рўйхатдан ўрин олган компаниялардаги активларидан 11 ноябрга қадар халос бўлиши керак.
АҚШ президенти Доналд Трамп 2020 йил ноябрда америкаликларга Хитойнинг ҳарбий-саноат мажмуаси билан боғланган Хитой компанияларига сармоя киритишни тақиқлаганди.
2019 йил ёзида АҚШда Хитойнинг Huawei компанияси хитойлик ҳарбийлар билан боғлангани ва уларга алоқа ҳамда сунъий онг тизимларини ишлаб чиқишда ёрдам бериши маълум қилинган. Шундан кейин Пентагон Хитой армияси билан бевосита ёки билвосита ҳамкорлик қилувчи Хитой компаниялари рўйхатини туза бошлаган. Ушбу рўйхатга Huawei, видеокузатув тизимлари ишлаб чиқарувчи Hikvision компанияси, CRCC концерни ва яна 28та компания киритилган.
Мавзуга оид
17:22 / 17.11.2024
Трамп Афғонистондан АҚШ қўшинларини олиб чиққанларни жазоламоқчи – ОАВ
10:05 / 17.11.2024
Трампнинг қайтиши: Украина масаласида АҚШ ва Европанинг позицияси бўлинадими?
21:19 / 16.11.2024
Трамп Оқ уй тарихидаги энг ёш матбуот котибини тайинлади
15:52 / 16.11.2024