Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Францияда 5G тармоғига қарши бўлганлар минорани ёқиб юбориши оқибатида 1,5 млн киши алоқасиз қолди
Le Populaire du Centre нашрига ўзини 5G’ни бекор қилиш қўмитаси деб номлаган гуруҳ мактуб йўллаб, мазкур технология хатарли экани ва унга қарши курашишларини билдиришган.
Франциянинг Лимож шаҳрида алоқа минораси ёқиб юборилиши оқибатида 1,5 млн киши алоқасиз, радио ва телевидениесиз қолди. Бу ҳақда Le Figaro нашри хабар берди.
Хабарда айтилишича, 11 январ куни тунда номаълум шахслар баландлиги 230 метрли минорага ўт қўйган. Ёнғинни бир нечта ўт ўчириш бригадаси ўчиришига тўғри келган. Бир ярим миллион киши радио, телевидение ва Orange мобил оператори хизматидан маҳрум бўлган.
Тез орада Le Populaire du Centre нашрига ўзини 5G’ни бекор қилиш қўмитаси деб номлаган гуруҳдан мактуб келган. Мактуб муаллифлари мазкур технология хатарли экани ва унга қарши курашишларини билдиришган.
Лимож прокуратуранинг маълум қилишича, аслида ушбу минорадан 5G алоқаси учун фойдаланилмаган. Ҳодиса юзасидан иш қўзғатилгани хабар қилинмоқда.
Ўтган йил апрелда Буюк Британиянинг Ливерпул, Бирмингҳем ва Меллинг шаҳарларида яшовчилар 5G алоқаси коронавирус тарқатиши тўғрисидаги миш-мишлардан сўнг уяли алоқа минораларига ўт қўйиб юборишганди.
Мавзуга оид
20:15 / 27.05.2025
Францияда криптомиллионерларни ўғирлаш иши бўйича 20 дан ортиқ шахс ҳибсга олинди
14:00 / 27.05.2025
Париж Макроннинг хотинидан тарсаки егани акс этган кадрларга изоҳ берди
21:53 / 26.05.2025
Трамп Путиннинг ёлғон гапираётганини билади – Макрон
16:40 / 26.05.2025