Нурмат Отабеков: “COVID-19 нинг янги штамми одамларни хавотирга соляпти – у болаларда кўп учрамоқда”
Коронавирусга қарши курашиш республика штаби аъзоси Нурмат Отабеков коронавируснинг британча штамми тўғрисида маълумот берди.
Унинг айтишича, Ҳозир коронавируснинг британча штамми одамларни хавотирга соляпти. Бу янги вирус айни кунда дунёнинг 41, Европанинг 22 давлатида аниқланган.
“Бу касаллик болаларда кўп учраяпти. Болаларда касалланиш ҳолатларида кузатилган 5 та асосий клиник белги қайд этилган. Булар: бош оғриғи, томоқ оғриғи, ҳолсизланиш, иштаҳа йўқолиши, қорин соҳасида оғриқлар пайдо бўлиши билан белгиланади. Бу белгилар 19 ёшгача бўлганлар ва ёш болаларда кузатиляпти”, деди у.
Соғлиқни сақлаш бўйича мутахассисларнинг фикрига кўра, касал болаларнинг аксарияти чарчоқдан азият чекади. Инфекцияни юқтирган чақалоқларда тез-тез йиғлаш ҳолатлари учрайди. Касалланган болаларнинг ярмидан кўпи (53 фоизи) бош оғриғидан шикоят қилган. Шу билан бирга, уларда қорин оғриғи ҳам кузатилмоқда. Шунинг учун шифокорлар ота-оналарга қорин бўшлиғидаги ноқулайлик билан бир вақтда пайдо бўладиган бош оғриғи бор-йўқлигини фарзандларидан сўраб туришларини маслаҳат беришмоқда.
Коронавируснинг янги штамми билан оғриган болаларнинг деярли ярмида ҳарорат 37 даражадан юқори бўлган. Болаларнинг 38 фоизи томоқ оғриғидан шикоят қилган.
Касалланганларнинг тахминан 35 фоизи иштаҳа йўқолганини айтишган. Кўпинча бир ёшга тўлмаган чақалоқларда бу ҳолат кузатилади. Шу сабаб шифокорлар болаларни оз-оз, аммо тез-тез овқатлантиришни маслаҳат беришади.
Шунингдек, штаб аъзоси COVID-19’нинг янги штамми катталарда ёки болаларда аниқланишидан қатъи назар, Ўзбекистонда уларни даволаш учун 30 мингдан ортиқ шифо ўринлари мавжудлигини билдирди. Жами 5 минг нафардан ортиқ тиббиёт ходимлари тегишли тайёргарликдан ўтказилган. Замонавий тиббий асбоб-ускуналар ва дори-дармонлар захира қилиб қўйилган.
Мавзуга оид
18:52 / 19.09.2024
Коронавируснинг янги штамми Ўзбекистонда аниқланмади — ССВ
16:06 / 07.06.2024
"Саратон ва бошқа жиддий касалликлар боғчадаги сифатсиз таомланишдан келиб чиқмоқда" - мутахассис билан суҳбат
14:59 / 05.06.2024
“Болаларга чириган картошка едиришмоқда” – Нурмат Отабеков
18:11 / 13.12.2023