Жамият | 13:06 / 17.01.2021
12670
1 дақиқада ўқилади

Сирдарё вилояти ҳокими даволаниш учун таътилга чиқди

Сирдарё вилояти ҳокими Ғофуржон Мирзаев тиббий кўрикдан ўтиш ва даволаниш учун қисқа муддатли таътилга чиқди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати маълум қилди.

Ғофуржон Мирзаев 15 январга ўтар кечаси Тожикистон ҳудудидаги Қайроққум сув омбори ёрилиши натижасида сув тошқини содир бўлгани тўғрисида ёлғон хабарлар тарқалгач, вилоят ҳокими ҳудудларда юриб, аҳолини ваҳимага берилмасликка ва уйларига қайтишга чақирганди.

Эслатиб ўтамиз, 9 январ куни Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов соғлиғини тиклаш мақсадида таътилга чиққани маълум қилинганди. У ҳамон Тошкент шаҳрида даволанишда қолмоқда.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид