Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Айрим ҳудудларда газ «заправка»лар чекловсиз ишлай бошлади
18 январдан ҳудудлардаги газ заправкалари фаолиятига қўйилган чекловлар босқичма-босқич бекор қилина бошланди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати Kun.uz’га маълум қилди.
Хусусан, Наманган ва Қашқадарё вилоятларидаги газ тўлдириш шохобчалари 24 соатлик иш режимига қайтган.
Қайд этилишича, бу чеклов тўлиқ бекор қилинмаган, фақат вилоят ва туманлардаги газ таъминотига оид вазиятга кўра айни бир ҳудудга хос тарзда қарор қабул қилинмоқда. Республика миқёсида якуний қарор ҳали чиқарилмаган.
Энергетика вазирлиги магистрал газ қувурларида барқарор газ босими таъминланишини йўлга қўйиш мақсадида жорий йилнинг 5 январидан бошлаб автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаларининг иш вақтини соат 15:00дан 05:00гача чеклаган эди.
Бу чекловлар ортидан ҳайдовчилар ва йўловчилар вақтларини йўқотаётгани, йўлкиралар ошиб кетгани, кўплаб маҳсулотлар таннархи ҳам қимматлашган бўйича норозиликлар билдирган. Наманган вилоятидаги шохобчалардан бирида навбатда турган «Дамас» автомобили ёниб кетган, бир неча ҳайдовчилар навбат талашиб муштлашишган, бир киши эса навбат давомида вафот этганди.
Мавзуга оид
20:14 / 05.03.2025
Метан заправкалар фаолиятига қўйилган чекловлар босқичма-босқич олиб ташланади
12:33 / 08.02.2025
Анорбанк Энергетика вазирлиги ва Ўзтрансгаз биноларини сотиб олди
16:20 / 01.02.2025
Тошкент вилоятидаги заправкада автобус газбаллони портлади
13:22 / 09.01.2025