Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Капитолий биноси Байденнинг инаугурацияси репетицияси ўтаётган вақтда ўраб олинди
18 январда АҚШ хавфсизлик кучлари ходимлари Капитолий биносини “ташқи таҳдид” ҳақидаги хабарлар сабабли ўраб олишди. Бу вақтда бинода сайланган президент Жо Байденнинг инаугурацияси репетицияси ўтаётган бўлган.
“Хавфсизликка ташқи таҳдид, чиқиш ва кириш тақиқланади, эшик ва ойналардан узоқроқ туринг”, деб айтилган Капитолий мажмуаси ходимларига йўлланган огоҳлантиришда.
Бунинг натижасида бинода ўтаётган Байденнинг инаугурацияси репетициясини тўхтатишга тўғри келган.
Бундай чоралар кўрилишига Капитолий яқинида бошпанасизлар учун мўлжалланган марказда чиққан ёнғин сабаб бўлгани тахмин қилинмоқда.
Овоз карнайлари орқали янграган кўрсатмаларда Капитолий мажмуаси ҳудудида ташқарида бўлган одамларга, жумладан инаугурация репетициясида иштирок этаётган ҳарбий оркестрга дарҳол бино ичига кириш буюрилган.
Байден инаугурацияси 20 январда бўлиб ўтади. АҚШда инаугурация вақтида тартибсизликлар уюштирилиши мумкинлигидан хавотирланилмоқда. Шу сабабли пойтахт Вашингтонда тартибни сақлашга 25 минггача ҳарбий жалб қилиниши мумкин.
Мавзуга оид
15:23 / 25.05.2025
Жо Байден саратонга чалингани эълон қилинганидан кейин биринчи марта омма олдида кўриниш берди
19:09 / 19.05.2025
Байден саратонга чалингани ҳақидаги хабарларга изоҳ берди
09:57 / 19.05.2025
Трамп саратон касаллиги аниқланган Байденни қўллаб-қувватлади
08:24 / 19.05.2025