Ўзбекистон | 15:18 / 18.01.2021
2437
1 дақиқада ўқилади

Қуролли Кучлар қўлланилишини режалаштириш тартиби такомиллаштирилади 

Ўзбекистонда Қуролли Кучлар қўлланилишини режалаштириш тартиби такомиллаштирилади. Бу ҳақда Ҳаракатлар стратегиясини “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури лойиҳасида айтилган.

Қайд этилишича, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ишлаб чиқилади. Лойиҳаларда Ўзбекистон Қуролли Кучлари қўлланилишини режалаштириш асослари, тартиби, таъминот чоралари, вазирлик ва идораларнинг ваколатларини белгилаш, фуқаролар ва ташкилотларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини аниқлаштириш назарда тутилади.

Ижро учун масъуллар - Мудофаа вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардия, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Адлия вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид