Жамият | 12:50 / 19.01.2021
6944
1 дақиқада ўқилади

Ўзини ўзи банд қилмоқчи бўлганларга меҳнат қуроллари хариди учун 7 миллион сўмгача субсидия берилади

2021 йил учун давлат дастури лойиҳасида ишсиз аҳолини тадбиркорликка ва ўзини ўзи банд қилиб ишлаш фаолиятига жалб қилишга қаратилган чоралар назарда тутилган.

Лойиҳада тадбиркорлик ва ўзини ўзи банд қилиш фаолиятини бошламоқчи бўлган ишсиз, айниқса «Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари»га киритилган фуқароларга фаолиятини бошлаш учун керак бўлган асбоб-ускуна, меҳнат қуроллари харид қилиш учун 7 миллион сўмгача субсидиялар беришни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини тайёрлаш вазифаси қўйилган.

Ижрочилар – Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Молия вазирлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Иқтисодий тараққиёт вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, Адлия вазирлиги. Бажариш муддати – 2021 йил 20 март.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид