Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп коронавирус тарқалиши ортида АҚШга киришни тақиқловчи фармонларни бекор қилди
АҚШ президенти Дональд Трамп коронавирус тарқалиши сабабли АҚШга киришга жорий қилинган чекловни бекор қилувчи фармонни имзолади. Гап Шенген ҳудуди, Британия, Ирландия ва Бразилия фуқаролари учун тақиқловнинг бекор қилингани ҳақида бормоқда.
Фармонга кўра, бир қатор давлатлардан АҚШга киришни вақтинча тўхтатувчи фармонлар 26 январдан ўз кучини йўқотади. Ҳужжатда таъкидланишича, юқорида тилга олинган давлатлар фуқароларининг АҚШга кириши мамлакат манфаатларига бошқа зиён етказмайди.
Эътиборлиси, Трамп ушбу фармонни ўз лавозимини тарк этишига бир кун қолганда имзолаган.
Бу орада демократлар вакили Жен Псаки янги президент Жо Байден Трампга ушбу тақиқловни бекор қилишига йўл қўймаслигини маълум қилган. Унинг таъкидлашича, Байден маъмурияти пандемия ортида киритилган халқаро авиаташувларга чекловларни юмшатмоқчи эмас.
“Байден маъмурияти соғлиқни сақлаш бўйича жамоаси тавсиясига кўра, 26 январдан бу чекловларни юмшатмоқчи эмас. Аксинча, биз коронавирус тарқалишини камайтириш учун халқаро сафарларда жамоат саломатлиги бўйича чораларни кучайтирмоқчимиз”, деб ёзган Псаки.
Унинг айтишича, дунёда коронавируснинг янги, юқумлироқ кўринишлари пайдо бўлмоқда ва шу сабабли “ҳозир чекловларни бекор қилиш вақти эмас”.
Охирги маълумотларга кўра, АҚШда коронавирус билан касалланиш ҳолатлари сони 24 млндан ошди.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти
22:46 / 27.05.2025