Ўзбекистон | 12:25 / 20.01.2021
41886
2 дақиқада ўқилади

Марказий сайлов комиссияси раиси ўринбосари Бухоро вилоятига прокурор бўлди

Бухоро вилоятига янги прокурор тайинланди. Бу ҳақда Марказий сайлов комиссияси томонидан эълон қилинган хабарда айтилади.

Қайд этилишича, Марказий сайлов комиссияси раиси ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келган Маҳмуд Истамов Бухоро вилоятининг прокурори лавозимида иш бошлади.

Маҳмуд Истамов 1979 йилда туғилган, Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган, мутахассислиги – ҳуқуқшунос. Меҳнат фаолиятини 2000 йилда Адлия вазирлигида катта маслаҳатчиси лавозимида бошлаб, бир қатор масъул лавозимларда, 2006-2014 йилларда Ўзбекистон президенти девони инспектори, етакчи инспектори, 2014-2019 йилларда Ўзбекистон президенти девони Олий Мажлис, сиёсий ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорлик қилиш хизмати Сиёсий партиялар билан ҳамкорлик қилиш шуъбаси мудири, Сиёсий-ҳуқуқий масалалар хизмати Суд-ҳуқуқ соҳасидаги қонунчилик шуъбаси мудири, Ўзбекистон адлия вазирининг ўринбосари, биринчи ўринбосари лавозимларида фаолият олиб борган. 

У 2019 йил 23 июлдан Марказий сайлов комиссияси раисининг ўринбосари лавозимига сайланган.

Эслатиб ўтамиз, шу кунга қадар адлия катта маслаҳатчиси Дилшод Файзиев Бухоро вилояти прокурори лавозимида ишлаб келаётганди. У қайси ишга ўтказилгани ҳозирча номаълум. 

Мавзуга оид