Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мадрид марказида кучли портлаш содир бўлди
Хабар қилинишича, бинонинг бир нечта қавати қулаб тушган. Жароҳатланганлар ва қурбон бўлганлар ҳақида ҳозирча маълумот берилмаяпти.
Мадрид шаҳри марказидаги бинода кучли портлаш содир бўлди, деб хабар бермоқда El Pais нашри.
Хабар қилинишича, бинонинг бир нечта қавати қулаб тушган. Шаҳар мэрининг маълум қилишича, камида икки киши қурбон бўлган, яна бир неча киши жароҳатланган.
Портлаш содир бўлган бино яқинида қариялар уйи жойлашган. ОАВнинг хабар беришича, яқин-атрофдаги бинолардаги одамлар эвакуация қилинмоқда.
Испания миллий полиция матбуот хизматининг билдиришича, портлашга газ сизиб чиқиши сабаб бўлган бўлиши мумкин.




Мавзуга оид
19:43 / 27.05.2025
Хитойдаги кимёвий заводда портлаш содир бўлди
20:56 / 11.05.2025
“Бунинг охири борми?” – кофрунликлар ўз ҳолига ташлаб қўйилганидан хавотирда
13:42 / 02.05.2025
"Тошкент-Мадрид" йўналишида тўғридан тўғри ҳаво қатновлари йўлга қўйилди
21:01 / 01.05.2025