Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Абу Сахий»даги омборхонадан 71 млн сўмлик шимларни ўғирлаб кетган шахс ушланди
Чилонзор тумани ички ишлар бўлимига 25 ёшли Д.Х. мурожаат қилди, деб хабар бермоқда Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизмати.
Фуқаро “Тошкент савдо маркази”даги омборхонадан моллар ўғирлангани ҳақида хабар берган. Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (“Ўғрилик”) билан жиноий иш қўзғатилган.
Тергов тадбирлари давомида аниқланишича, 11 январь кунидан 16 январь кунига қадар бўлган давр оралиғида номаълум шахс калит танлаш йўли билан омборхонага кириб, жами 71 200 000 сўмлик эркаклар шимларини ўғирлаб кетган.
Гумонланувчи тез орада аниқланган ҳамда 28 ёшли, муқаддам судланган У.Ф. қўлга олинган.
Тергов давом этмоқда, дейилади маълумотда.
Мавзуга оид
20:04 / 18.04.2025
Сирдарёда бир неча ўғрилик содир этган жиноий гуруҳ қўлга олинди
14:35 / 15.03.2025
Перуда пул ўғирлаган маймун полиция томонидан қўлга олинди
16:29 / 06.03.2025
АҚШда эркак заргарлик дўконидан 770 минг долларлик зиракларни ўғирлаб, ютиб юборди
09:40 / 06.03.2025