Жамият | 14:01 / 22.01.2021
6918
3 дақиқада ўқилади

Ҳар тонг фарзанди уйғонганига шукур қилиб яшаётган оналарга мадад бўлайлик

Бу масканда оналар кўзлари ёшли, оталар иложсизликдан боши эгик. Дард билан олишаётган фарзандларидан кўра кўпроқ азият чекишади. Жамики инсонларнинг фарзандларини бундай дарддан асрашини сўраб дуо қилишади. Тошкентдаги гематология шифохонасида бунинг гувоҳи бўласиз.

Фарзандим қори бўлишини хоҳлайман

3 ёшли Муҳаммадали Тўрақулов 2020 йилнинг ёзида бу касалликка чалинди. Оилабоши кунлик иш билан банд бўлиб, ҳозирга қадар қариндош-уруғлари, қўшниларининг ёрдами билан фарзандини даволатаётган оила айни пайтда моддий томондан қийналиб қолишган.

“Ҳар тонгда фарзандим бағримда уйғонганига шукур қилиб яшаяпман. Буям Аллоҳнинг бир синови экан. Ҳеч кимни бундай синамасин. Болам улғайиб қори домла бўлишини хоҳлайман”,-дейди онаси Камола.

Муҳаммадалига оид маълумотлар:

Агробанк: 8600 0417 1875 3933 отаси Ихтиёр Раҳимов номида

Сбербанк: 4276 4200 3049 7076 қариндоши Аброр Жумаев номида

Виза: 4187 8000 0064 8147 отаси Ихтиёр Раҳимов номида

Телефон: +998998142811 (онаси)

Бухоролик Оғабекка ёрдам зарур

10 ёшли Оғабек деярли бир йилдан бери касаллик билан курашади. Бухородан Тошкентга келиб даволаниш учун Оғабекнинг оила аъзолари шу пайтгача бор-будини сотишган. Бундан буёғига сахий инсонлар мададига муҳтож бўлиб туришибди. Болакай катта бўлса унга мурувват кўрсатган инсонлар каби эҳтиёжмандларга ёрдам беришни истайди.

Оғабек Олимовга оид маълумотлар:

Агробанк: 8600 0417 8711 4942 отаси Отамурод Ғуломов номида

Сбербанк: 5570 0050 5080 9878 қариндоши Қаҳрамон Ғуломов номида

Виза: 4097 8211 0070 9752 отаси Отамурод Ғуломов номида

Телефон: +9989904147673 (отаси)

 “Тузалсам, тикув цехи очаман”

Бухоролик Бахшадой турмушга чиқиб ҳаётнинг энг ширин паллаларини бошдан кечираётган даврида унга оққон ташхиси қўйилган. Дардга чалингани бир зарба бўлган бўлса, вужудида касаллик оқибатида ҳомиласи нобуд бўлиши икки зарба бўлди. Айни пайтда ундан фақат ота-онаси хабар олишади. Турмуш ўртоғи бирор марта йўқлаб келмаган. Устма-уст зарбалардан эсанкираган бўлса-да, ҳали ҳаммаси яхши бўлишига ишонади. “Тузалсам, кредит олиб тикув цехи очаман. Тузалишим учун саховатпешалардан ёрдам сўрайман. Аллоҳ рози бўлсин барчангиздан”,- дейди у.

Бахшадой Ҳожиевага оид маълумотлар:

Агробанк: 8600 0417 8059 3837 отаси Жаҳонгир Ҳожиев номида

Сбербанк: 5469 1100 1378 5639 қариндоши Жавлон Ҳожиев номида

Виза: 4097 8211 0071 0859 отаси Жаҳонгир Ҳожиев номида

Телефон: +998916486282 (отаси)

Игналардан зада бўлган қўлчалар...

Сирдарёдан келган Асилбекнинг жажжи қўлчалари ниналардан зада бўлган. Бир жойда ўтиришни истамайдиган болажонни оёқлари оғриб юра олмай қолгач бу ерга келишган ва шундан бери оққондан халос бўлиш учун ҳаракат қилмоқда. Онаси Бибизулфиянинг айтишича, 3 ёшли 2020 йилнинг сентябрида ўғлига ўткир лейкоз (оққон) ташхиси қўйилган.

Асилбек Сайиталиевга оид маълумотлар:

Агробанк: 8600 0417 1478 7869 отаси Раҳимжон Мирзалиев номида

Сбербанк: 4276 3801 9717 1585 тоғаси Нурмуҳаммад Жўрабоев номида

Виза: 4790 9122 1004 3305 онаси Бибизулфия Мирзалиева номида

Телефон: +998997692291 (отаси)

Азиз саховатли юртдошлар! Эътибор берган бўлсангиз, бемор болажонларнинг барчаси бир нарсани – тузалиб келгусида сизлар каби мурувватли инсон бўлишни исташади. Барчаси бир дунё орзулар билан яшашади. Уларнинг умидлари армонга айланмасин.

Гулмира Тошниёзова тайёрлади,
тасвирчи Мирвоҳид Мирраҳимов.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид