Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Москвада муҳожир ишчиларга талаб кескин ошган. Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролари орасидан ишчилар саралаб олинади
Россия пойтахти Москвада муҳожир ишчиларга бўлган талаб кескин ортган. Бу ҳақда Россия ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Александр Горовой айтган.
«Пойтахтда муҳожир ишчилар тақчиллиги юзага келган. Ҳозирда бу борада тегишли ташкилотлар билан ишлаяпмиз ва бошқа мамлакат фуқаролари орасидан ишчиларни саралаб олиш режалаштирилган. Ҳозирча Тожикистон ва Ўзбекистон фуқаролари орасида. Улар қурилиш ишларига жалб қилинади», деган Горовой.
Россия ИИВ вазири мулозимининг айтишича, ишчилар қурилиш давомида қаерда яшаши назорат қилинади ва улар коронавирус юқтирмаслиги учун махсус талаб асосида яшайди. Бироқ ишчилар айни дамда Россияда бўлиб турган ўзбекистонлик ва тожикистонликлар орасидан танлаб олинадими ёки ушбу мамлакатларга сўров юбориладими – аниқ айтилмаган.
Мавзуга оид
08:40 / 13.05.2025
Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти MH17 ҳалокати учун Россияни жавобгар деб топди
17:02 / 12.05.2025
Россияда хорижликларга тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби ўзгаради
14:54 / 12.05.2025
Россия ТИВ: Аввал Истанбулдаги музокаралар, кейин - сулҳ мавзуси
13:00 / 12.05.2025