Ўзбекистон | 08:35 / 23.01.2021
3864
1 дақиқада ўқилади

172та давлат мулки объекти давлат-хусусий шериклик асосида берилади

“Маданият ва санъат соҳасидаги давлат-хусусий шериклик асосида бериладиган давлат мулки объектларининг рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида”ги ҳукумат қарори қабул қилинди.

Адлия вазирлиги хабарига кўра, қарор билан давлат-хусусий шериклик асосида бериладиган 172та давлат мулки объектининг рўйхати тасдиқланди.

Шунингдек, Маданият вазирлиги ва “Ўзбеккино” миллий агентлиги билан келишмасдан, қуйидагиларга йўл қўйилмаслиги белгиланди:

улар тизимидаги кинотеатрлар, маданият марказлари, маданият ва истироҳат боғлари, театрлар, болалар мусиқа ва санъат мактабларининг кўчмас мулкларини хусусийлаштириш;

улар ҳудудидаги ер майдонларини маҳаллий ҳокимликлар захирасига олиш.

Мазкур турдаги объектлар уларнинг маданият ва санъат соҳасидаги фаолият турини сақлаб қолиш шарти билан давлат-хусусий шериклик асосида берилади.

Бунда ташаббускорларга қўшимча шарт-шароитлар яратиш мақсадида маданият ва санъат соҳасига яқин бўлган:

  • хизмат кўрсатиш;
  • кичик ишлаб чиқариш;
  • савдо фаолияти турлари билан шуғулланишга рухсат этилади.
Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид