Жаҳон | 16:43 / 23.01.2021
5878
2 дақиқада ўқилади

АҚШнинг янги маъмурияти толиблар билан келишувни қайта кўриб чиқади

 Оқ уй толиблар террорчилик гуруҳлари билан алоқани, зўравонликни тўхтатганлиги ва тинчлик музокараларига жиддий киришганлигига аниқлик киритмоқчи.

Фото: Jim Lo Scalzo/AP

АҚШнинг янги президенти Жо Байден маъмурияти собиқ президент Доналд Трамп даврида толиблар билан тузилган келишувни қайта кўриб чиқади. Вашингтон "Толибон" ҳаракати зиммасига олган мажбуриятларни ҳақиқатан бажараётганлигига ишонч ҳосил қилмоқчи. Бу ҳақда АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жейк Саливан афғонистонлик ҳамкасби Ҳамдулла Муҳибни хабардор қилди.

 Оқ уй толиблар террорчилик гуруҳлари билан алоқани, зўравонликни тўхтатганлиги ва тинчлик музокараларига жиддий киришганлигига аниқлик киритмоқчи. "Толибон" вакили AFP агентлигига берган интервюсида толиблар ўз мажбуриятларини бажараётганлиги ва қарши томондан ҳам шуни кутаётганлигини билдирган.

АҚШ 2020 йил февралда "Толибон" билан келишув имзолаган, толиблар томонидан хавфсизлик кафолатланиши эвазига Афғонистондан ўз қўшинларини олиб чиқиб кетишга ваъда берганди. 

 Кобул ҳукумати АҚШнинг толиблар билан келишувни қайта кўриб чиқиш режасини маъқуллаган.

Афғонистон ички ишлар вазири ўринбосари Содиқ Содиқийнинг сўзларига кўра, толиблар билан келишув "ҳозирча мақсадга эришишга - "Толибон" тарафидан зўравонлик тўхтатилишига ёрдам бермади".

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид