Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Нидерландияда Осиёнинг энг йирик оғуфурушларидан бири қўлга олинди
Нидерландияда “Осиёлик Эль Чапо” лақаби билан маълум бўлган наркобарон Це Чи Лоп қўлга олинди. БМТ маълумотларига кўра, оғуфуруш ўз жиноий фаолияти ёрдамида йилига 23 млрд долларгача даромад олган.
Таъкидланишича, Канаданинг келиб чиқиши хитойлик бўлган фуқароси Це Чи Лопни икки йиллик қидирувдан кейин ушлашга муваффақ бўлинган. Уни қўлга олишда Интерпол ҳам иштирок этган.
“Осиёлик Эль Чапо” метамфетамин гиёҳванд моддасининг дунёдаги энг йирик савдогарларидан бири ҳисобланган. У бошчилик қиладиган “Сэм Гор” ёки “Компания” номи билан ҳам маълум бўлган халқаро жиноий синдикат орқали Австралияга гиёҳванд моддаларнинг 70 фоизи етказилган.
Журналистларнинг таъкидлашича, Чи Лоп лабораторияларда ишлаб чиқилувчи гиёҳванд моддаларни тарқатиш билан шуғулланувчи Хитой мафиясининг бир неча бўлимига бошчилик қилган.
БМТнинг гиёҳванд моддалар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси маълумотларига кўра, жиноий фаолият Чи Лопга йилига 10 млрд доллардан 23 млрд долларгача даромад келтирган.
Оғуфуруш ортидан 20га яқин давлат, жумладан АҚШ, Канада, Мянма, Хитой, Таиланд ва Япония ҳуқуқ-тартибот идоралари кўп йиллик “ов” олиб борган.
Бугунги кунгача оғуфурушнинг қаердалигини аниқлашнинг иложи бўлмаган – у бир гуруҳ кикбоксчи тансоқчилар ҳамроҳлигида яшириниб юришга муваффақ бўлиб келган. Бироқ шу билан бирга, у баъзида дабдабали базмлар уюштириб турган. Таъкидланишича, оғуфуруш Макаодаги казинолардан бирида бир кеча давомида 85 млн доллар ютқазган.
Мавзуга оид
13:09 / 26.05.2025
Нидерландия Украинага F-16'нинг сўнгги партиясини етказиб беришни якунлаяпти
11:05 / 10.05.2025
Нидерландияда Иккинчи жаҳон уруши даврида қурбон бўлган ўзбеклар хотирасига бағишланган музей очилди
00:31 / 30.04.2025
Нидерландиядаги музейда бола 50 млн евролик картинага шикаст етказди
00:22 / 25.04.2025