Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Нигерияда газ ташийдиган автомобил портлаши оқибатида 30 киши ҳалок бўлди
Портлаш шу даражада кучли бўлганки, 30дан ортиқ уйга зарар етган. Шунингдек, палма плантацияси йўқ бўлиб кетган.
Нигериянинг Агбор шаҳрида газ ташишга мўлжалланган автомобил портлаб кетди. Портлаш оқибатида 30 киши ҳалок бўлди ва 17 киши оғир жароҳатланди. Бу ҳақда The Nation газетаси хабар бермоқда.
Хабарда айтилишича, портлаш газ қуйиш станциясида узатиш шлангидан газ сизиб чиқиши оқибатида содир бўлган.
Портлаш шу даражада кучли бўлганки, 30дан ортиқ уйга зарар етган. Шунингдек, палма плантацияси йўқ бўлиб кетган.
Портлаш ортидан кучли ёнғин келиб чиққан. Одамлар уйларида бутун оилалари билан ҳалок бўлган.
Мавзуга оид
19:43 / 27.05.2025
Хитойдаги кимёвий заводда портлаш содир бўлди
20:56 / 11.05.2025
“Бунинг охири борми?” – кофрунликлар ўз ҳолига ташлаб қўйилганидан хавотирда
21:01 / 01.05.2025
Германия шимолидаги портда портлаш содир бўлди
15:26 / 25.04.2025