Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Флорида штати бу йилги Олимпиадага Токио ўрнига мезбонлик қилиш таклифи билан чиқди
Ёзги Олимпиада ўйинлари 2020 йил 23 июлдан 8 августгача Токиода бўлиб ўтиши лозим эди, аммо коронавирус пандемияси сабабли ўйинлар 2021 йилга қолдирилганди.
АҚШнинг Флорида штати молия бошқармаси бошлиғи Жимми Патронис Халқаро олимпия қўмитасига (ХОҚ) ёзги Олимпиада ўйинларини Япониядан АҚШга кўчириш имкониятини кўриб чиқиш таклифи билан чиқди.
"Сизларни 2021 йилги Олимпиадани Япониядан АҚШга, аниқроғи, Флоридага кўчириш имкониятини кўриб чиқишга чақираман", - дейилади Патрониснинг ХОҚ раҳбари Томас Баҳга йўлланган мактубида.
Патрониснинг қўшимча қилишича, Флорида бундай йирик тадбирни ўтказиш учун зарур имкониятларга, хусусан, ривожланган транспорт тизими ва спорт объектларига эга.
У шунингдек, штатда ҳаттоки пандемия даврида ҳам спорт тадбирларини ўтказишга рухсат берилганини таъкидлаган.
Ўтган ҳафтада Япония вазирлар маҳкамаси бош котибининг ўринбосари Манабу Сакаи Япония ҳукумати Токиодаги Олимпиада ўйинларини 2032 йилга кўчиришга қарор қилгани тўғрисида ОАВда тарқалган хабарни рад этганди.
Ёзги Олимпиада ўйинлари 2020 йил 23 июлдан 8 августгача Токиода бўлиб ўтиши лозим эди, аммо коронавирус пандемияси сабабли ўйинлар 2021 йилга қолдирилганди. Олимпиада шу йилнинг 23 июлидан 8 августигача, Паралимпиада эса 24 августдан 5 сентябргача ўтказилиши режалаштирилган.
Мавзуга оид
21:24 / 27.05.2025
ХОҚ россиялик спортчиларни 2026 йилги Қишки Олимпиада ўйинларига киритмади
20:33 / 13.01.2025
Париж Олимпиадасининг кўплаб медаллари нуқсонли бўлиб чиқди
14:20 / 21.12.2024
РФ атлетларига нейтрал мақомда ОЎга йўлланма олиш учун рухсат берилди
20:31 / 20.09.2024