Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Италия бош вазири эртага истеъфога чиқади
Италия бош вазири Жузеппе Конте эртага, сешанба куни истеъфога чиқади. Бу ҳақда ҳукумат раҳбари ахборот хизматига таяниб, Euronews ёзмоқда.
Маълум бўлишича, Конте ўзи раҳбарлигидаги коалиция парламентда ҳукмронликни бой бергач, истеъфога чиқишга қарор қилган. Бунга сабаб сифатида собиқ бош вазир Маттео Ренци бошчилигидаги партия коалицияни тарк этгани келтирилмоқда. Томонлар коронавирусга қарши кураш фондидаги пулларни қандай сарфлаш бўйича келишолмай қолган.
26 январ куни Италия вақти билан 09:00 да ҳукумат йиғилиши бошланади ва Конте унда вазирлар ҳамда президент Сержио Матареллага истеъфога чиқишини маълум қилади. Италия ОАВсининг ёзишича, Контенинг истеъфоси фақат расмий баёнот бўлиши мумкин ва у янги ҳукумат тузилишида устунликни қўлга киритишни мўлжаллаётгани истисно қилинмаган.
Мавзуга оид
14:59 / 27.05.2025
Ўзбекистон–Италия: 33 йиллик муносабатларга назар
10:02 / 26.05.2025
Жоржа Мелони 28-29 май кунлари Ўзбекистонга келади
15:50 / 19.05.2025
Италия 400 та фойдаланишдан чиқарилган зирҳли транспортёрини Украинага беради
19:56 / 13.05.2025