Ўзбекистонда вакцина синовида қатнашишни истаган кўнгиллилар сони 10 мингдан ошди
2021 йил 25 январ ҳолатига кўра, Ўзбекистонда Хитойнинг коронавирусга қарши ZF 2001 вакцинаси синовида иштирок этишни истаган кўнгиллилар сони 10 058 нафарни ташкил этди.

Фото: Инновацион ривожланиш вазирлиги
Инновацион ривожланиш вазирлиги хабар беришича, улардан 4 447 нафари вакцинанинг 1-дозаси билан ва 364 нафари вакцинанинг 2-дозаси билан эмланди.
Мазкур синовда ёши 18дан ошган, соғлом, синовда кўнгилли бўлиб қатнашиш учун розилик хатига имзо чеккан, амал қилиш муддати ўтмаган идентификацион ҳужжат тақдим этган, тест протоколи талабларини тушунган ва унга мос келган, аввал COVID-19'га чалинмаган фуқаролар иштирок этяпти.
Аввалроқ, Ўзбекистонда коронавирусга қарши эмлаш тадбирлари февраль ойи охирида бошланиши маълум қилинган эди.
Мавзуга оид

16:00 / 04.02.2025
Экология таъсири: дунёда чекмайдиганлар орасида ўпка саратони билан касалланиш кўпайди

16:31 / 16.12.2024
Укол ўрнига крем: қоқшолга қарши янги турдаги вакцина яратилди

16:51 / 25.11.2024
Болаларда ҳам қўллаш мумкин бўлган маймун чечак вакцинаси тасдиқланди

17:48 / 01.11.2024