Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Миллиардларни сарфлаш керак»: Билл Гейтс янги пандемиядан ҳимояланиш чораларини айтди
Гейтснинг фикрича, ҳукуматлар пандемиядан кейин ҳам унга қарши курашишда ёрдам берадиган нарсаларга инвестиция киритишда давом этиши лозим.
Дунё коронавирус, грипп ёки номаълум касалликнинг янги пандемиясига дуч келиши мумкин, деб ёзди Microsoft компанияси асосчиларидан бири Билл Гейтс ўз блогида.
Янги пандемиянинг олдини олиш «йилига ўнлаб миллиард доллар сарфлашни талаб қилади», дея қайд этди Гейтс. У бу маблағни кўп деб айтди, аммо коронавирус пандемияси дунёга 28 трлн долларга тушганини таъкидлади.
«Дунё триллионларни тежаш ва миллионлаб ўлимларнинг олдини олиш учун миллиардларни сарфлаши керак», — деб ёзди миллиардер.
Гейтснинг фикрича, ҳукуматлар пандемиядан кейин ҳам унга қарши курашишда ёрдам берадиган нарсаларга инвестиция киритишда давом этиши лозим.
Бундан ташқари, у «глобал огоҳлантириш тизими»ни яратиш зарурлигини таъкидлади. Бу «эҳтимолий инқирозларга зудлик билан жавоб қайтара оладиган тўлиқ тайёргарликдан ўтган профессионаллар гуруҳи»ни англатади.
Гейтснинг ёзишича, «навбатдаги пандемия, агарда омадимиз кулса, 20 йилдан сўнг юз беради». У шу билан бирга, «бу уч йилдан кейин ҳам содир бўлиши мумкин»лигини таъкидлаган.
Мавзуга оид
22:58 / 20.05.2025
ЖССТ келажакдаги пандемияларга қарши кураш бўйича янги глобал битимни тасдиқлади
22:17 / 08.05.2025
Билл Гейтс миллиардер Илон Маскни қашшоқ болалар ўлимида айблади
20:18 / 08.05.2025
Билл Гейтс 20 йил ичида деярли барча бойлигини хайрияга йўналтиришига ваъда берди
18:39 / 16.04.2025