Ўзбекистон | 14:03 / 28.01.2021
2749
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда вакцина синовида қатнашиш истагида мурожаат қилган кўнгиллилар сони 11 мингдан ошди

2021 йил 27 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда Хитойнинг коронавирусга қарши ZF 2001 вакцинаси синовида иштирок этиш учун умумий ташриф буюрганлар сони 11 025 нафарни ташкил этди. 

Фото: Инновацион ривожланиш вазирлиги

Инновацион ривожланиш вазирлиги хабарига кўра, улардан 4 757 нафар кўнгилли вакцинанинг 1-дозаси билан ва 493 нафар кўнгилли вакцинанинг 2-дозаси билан эмланди. 

Маълум қилинишича, ушбу тадқиқотдаги янги коронавирус вакцинаси Anhui Zhifei Loncom Biofarmaceutical компанияси томонидан ишлаб чиқарилган 5 000 нафар кўнгиллида синаб кўрилади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 2021 йилнинг 1 февралидан тиббиёт ходимларини оммавий эмлаш жараёнларига тайёрлаш бўйича машғулотлар ўтказиш режалаштирилаётгани ҳақида маълум қилинган эди.

Мавзуга оид