Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Британияда учувчисиз парвоз қурилмалари учун дунёдаги биринчи аэропорт қурилади
Британиянинг Ковентри шаҳри яқинида учувчисиз парвоз қурилмалари учун дунёдаги биринчи аэропорт қурилади. Ҳукумат бу мақсадда 1,2 млн фунт стерлинг ажратди.
Маблағлар дронлар ёрдамида юк ва йўловчи ташувларига хизмат кўрсатадиган марказни қуришга сарфланади.
“Ҳаво ташувларининг ўз инфратузилмасини талаб қилувчи янги шакли пайдо бўлди. Йўловчиларда келиш, рейсни бронлаш, аэротакси салонига ўтиш имкони бўлиши лозим”, деб айтган Urban Airport компанияси раиси Рики Сандху.
Атроф-муҳитга безиён бўлиши кутилаётган марказ Air One деб номланади ва Ковентри шаҳрининг шимолий қисми яқинида жойлашади. Аэропортни 2021 йил ноябрига очиш режалаштирилган.

Маълумотларга кўра, Air One тарихдаги энг кичик аэропорт бўлади. У ўта ихчам ўлчамларда лойиҳаланган ва шу сабабли турли катталикдаги шаҳарларда қўлланиши мумкин.
Лойиҳа муаллифларининг таъкидлашича, дронлар электромоторларда ишлайди ва атроф-муҳитга ис гази чиқармайди. Яқин 5 йил ичида бундай аэропортлардан 200га яқини қурилиши, учувчисиз парвозлар эса оддий ҳодисага айланиши кутилмоқда.
Аввалроқ дронлар учун илк аэропортни Хитойда қуриш режалаштирилганди. Бироқ пандемия сабабли уни қуришни тўхтатишга тўғри келган.
Мавзуга оид
08:25 / 28.05.2025
Собянин: Москва яқинида 30 дан ортиқ дрон йўқ қилинди
18:29 / 27.05.2025
Аргентина Британияни Фолкленд ороллари бўйича музокараларни қайта тиклашга чақирди
09:22 / 23.05.2025
Британиялик 500 дан ортиқ ўқитувчи Ўзбекистондаги мактабларга жалб қилинади
10:39 / 20.05.2025