Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Фарзандим овозини эшитгим келади» — бахтсиз ҳодиса туфайли кар бўлиб қолган фарғоналик йигит ҳикояси
Фарғона вилояти Риштон туманида яшовчи Зуҳриддин Турдибоев бир неча йил аввал бахтсиз ҳодиса туфайли девор босиб қулоқлари эшитмайдиган ҳолга келиб қолган. Бугун у сиз-у биздан йигит бошини эгган ҳолда ёрдам кутмоқда.
Фарғоналик бемор йигит Зуҳриддин қулоқлари эшитиши учун ёрдам сўраб мурожаат қилмоқда. Бир вақтлар тоғни уриб толқон қиладиган бу йигит эндиликда яхши инсонлар кўмагига муҳтож.
Унинг опаси Моҳира Қодирова оилада бош бўлган отаси йўқлиги, яна бир ногирон синглиси ва укаси рўзғорига қараш катта укаси бўйнида қолаётгани, бу орада эса Ҳиндистонга бориб операция қилдириш уларга оғирлик қилаётганини, саховатли халқимиздан ёрдам сўраб мурожаат қилишаётганини сўзлаб берди.
«Укам 2018 йили қурилишда ишлаётганда бахтсиз ҳодиса туфайли девор остида қолиб кетди. Натижада ўшандан буён ишга ярамайдиган ногирон. Энг ёмони қулоғи эшитмайдиган бўлгани. Бир оёғи чўлоқлиги, кўзи яхши кўрмаслиги биз учун иккинчи даража бўлиб қолди.
Хотини доим ёнида бўлгани учун имо-ишора қилиб гапини тушунтиради ёки ёзиб берамиз.
Оилада дадамиз вафот этгани учун кичик укам ҳам ўзи, ҳам акаси рўзғорига қарашиб маблағ орттириши қийин бўляпти.
Операциясига шароит ва имкониятимиз кам, устига-устак бу Ҳиндистонда операция қилинар экан, шу учун юртдошларимиздан ёрдам сўрамоқчимиз», дейди кўзда мунг билан беморнинг опаси.
Оиласига ҳалол ризқ топаман деб, пешона тер тўкиб меҳнат қилиб юрган Зуҳриддин бахтсиз ҳодиса сабаб бир умрга қулоқлар эшитмай қолган бўлса-да, бугун у ҳар ҳолда гапира олади. Унинг сўзларига кўра, туғилганидан бери ҳали қизалоғининг овозларини эшитгани йўқ.
Оиламни боқиш, онамни ҳажга юбориш мақсадида ишлаб юрардим. Охирги ишимизда тўсатдан бахтсиз ҳодиса рўй бериб девор босиб қолди. 5 кун комада ётганман, ўзимга келганимда қулоқларим эшитмасди, шифокорлар Ҳиндистонда операция қилиниши кераклигини айтишди.
Саховатли халқимиздан илтимос қиламанки, кимдир пул билан, кимдир дуо қилиб ёрдам қўлини чўзинг. Фарзандимнинг дада дейишларини эшитгим келади. Ўша мудҳиш воқеадан кейин қиз фарзандли бўлган эдим, лекин қизимнинг овозини эшитолмайман. Қизимнинг овозини эшитармиканман», дея саховатпеша халқимизга кўз тикмоқда бемор Зуҳриддин Турдибоев.
Бемор Зуҳриддин Турдибоевга оид маълумотлар:
Uzcard: 8600042398005669 Зуҳриддин Турдибоев номида
Humo: 9860120178474595 Зуҳриддин Турдибоев номида
Sberbank: 4276 6000 42104113 Зуҳриддин Турдибоевнинг қариндоши Сарваржон Қодиров номида
VISA: 4187800000354019 Зуҳриддин Турдибоев номида
Телефон: 998916585889, 998909933940
Саховати дарё азиз юртдошлар, Зуҳриддин биродаримиз бошига тушган оғир кунларда саховатингизни аямаслигингизни сўраймиз. Зеро, Аллоҳ ваъда қилганидек, эҳсоннинг мукофоти фақат эҳсондир.
Йигитали Маҳмудов тайёрлади
Тасвирчи: Дониёр Якубов
Мавзуга оид
20:18 / 08.05.2025
Билл Гейтс 20 йил ичида деярли барча бойлигини хайрияга йўналтиришига ваъда берди
15:18 / 06.03.2025
“Эзгу Амал” жамғармаси янгиланган низомини эълон қилди
15:30 / 03.02.2025
Ўзбекистонда “Она уйи” хайрия лойиҳаси тақдимоти ўтказилди
13:54 / 31.01.2025