Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқанд вилояти ҳокимлиги: Эркинжон Турдимов тез орада ишга қайтади
Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов таътилдан сўнг тез орада ишга қайтади. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берган.
«Вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов тез фурсатда (таътилдан сўнг) ўз хизмат вазифаларини бажаришга киришишини маълум қиламиз», дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, 11 январ куни ОАВда Эркинжон Турдимов Самарқанддан Тошкентга келгани, у инфаркт бўлгани ҳақида тасдиқланмаган хабарлар тарқалганди.
Кейинроқ вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати Турдимов 10 январ кунидан саломатлигини тиклаш учун қисқа муддатли даволаниш таътилига чиққанини маълум қилганди.
Мавзуга оид
02:54 / 01.02.2025
«Болага билим бериш билан шуғулланмасак, косамиз оқармайди» — Эркинжон Турдимов
23:02 / 23.01.2025
25 йиллик ноёб сиёсий карьера: Эркинжон Турдимов ўз рекордини янгилади
11:11 / 22.01.2025
Эркинжон Турдимов Сирдарё вилоятига ҳоким бўлди
20:01 / 10.01.2025