Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Сув тошқинидан зарар кўриб, кўчада қолган фуқаромиз қолмади» — Сирдарё ҳокими ўринбосари
«Мен очиқ-ошкора айта оламан, мана шу Сардоба, Оқолтин, Мирзаобод туманларида сув тошқинидан зарар кўриб, кўчада қолган фуқаромиз қолмади», – дея баёнот берди вилоят ҳокими ўринбосари.
Сирдарё вилояти ҳокими ўринбосари Ўлмасжон Мамадаминов «Сардоба» сув омборининг бузилишидан жабр кўрганларга кўрсатилган кўмак юзасидан ҳисобот берди.
Унинг айтишича, сув тошқинидан зарар кўрган Сардоба туманида 1480 хонадонли 37 та, Мирзаобод туманида 360 хонадонли 9 та, Оқолтин туманида 800 хонадонли 40 та уй қурилган ва бу уйларнинг умумий қиймати 855,4 млрд сўмни ташкил этган.
Мазкур янги қурилган кўп квартирали уйлар учун сардобалик 1 834 та, оқолтинлик 832 та ва мирзаободлик 634 та – жами 3300 та оила ҳужжат топширган. Ўрганишлар асосида шундан 2577 та оилага хонадонлар ажратилган.
«Тошқиндан қисман зарар кўрган оилалар учун уларнинг ҳар бирига 40 млн сўмдан компенсация пули берилди», – деди Ўлмасжон Мамадаминов 28 январ кунги брифингда.
Унинг қайд этишича, уй сўраб мурожаат қилинган 724 та ҳужжат депутатлар томонидан рад этилган.
«Сабаби, буларнинг 187 тасининг яшайдиган уйи бўлган, 232 та хонадонга тегишли уйлар Қурилиш назорат инспекцияси томонидан яроқли деб топилган, 4 та хонадон нотурар жой бўлган, 3 та хонадон қурилиш қилиш мумкин бўлмаган жойда қурилган, 298 та хонадон қурилиши якунланмаган (фақат пойдевори бўлган ёки 2–3 қатор ғишт кўтарилган), кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш учун қурилган вақтинчалик уйлар (времянка) экани аниқланган.
Мен очиқ-ошкора айта оламан, мана шу Сардоба, Оқолтин, Мирзаобод туманларида сув тошқинидан зарар кўриб, кўчада қолган фуқаромиз қолмади», – дея баёнот берди вилоят ҳокими ўринбосари.
Унинг қўшимча қилишича, тошқиндан аввал ҳам уй-жойи бўлмаган оилалар учун Мирзаобод ва Оқолтин туманларида жами 60 та 1 хоналик ётоқхоналарда таъмирлаш ишлари якунланиб, ҳозирда 59 та оила ушбу ётоқхоналарга жойлаштирилган.
Мавзуга оид
08:13 / 27.05.2025
Ҳаж зиёратига юборишга уринган шахслар ушланди
17:59 / 18.04.2025
«Эсингиз борида этагингизни ёпиб олинг» — Турдимов хусусий корхоналар раҳбарларини солиқдан қочмасликка чақирди
17:39 / 28.02.2025
Сирдарё ва Оқолтин туманларига янги ҳоким тайинланди
13:45 / 26.02.2025