Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Таътилдан қайтган Эркинжон Турдимов бугун оммага кўриниш берди ва Ислом Каримовни хотирлаш тадбирларида қатнашди
Соғлигини тиклаш учун даволаниш таътилига чиққан Эркинжон Турдимов бугун оммага кўриниш берди. У бугун Самарқандда ўтказилаётган Ислом Каримовни хотирлаш тадбирларида қатнашди.
Самарқанд вилояти ҳокимлиги ахборот хизматининг хабар беришича, тадбирлар Ҳазрати Xизр мажмуасидан бошланган ва у ерда Эркинжон Турдимов бошчилигида давлат ва жамоатчилик вакиллари иштирокида Қуръон тиловат қилинган.

Эслатиб ўтамиз, вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати Турдимов 10 январ кунидан саломатлигини тиклаш учун қисқа муддатли даволаниш таътилига чиққанини маълум қилганди. Кеча эса Эркинжон Турдимов таътилдан сўнг, тез фурсатда ўз хизмат вазифаларини бажаришга киришиши маълум қилинган эди.

Мавзуга оид
23:09 / 23.05.2025
Самарқандда машинасида шер боласини олиб юрган шахс аниқланди
21:06 / 22.05.2025
Самарқанд шаҳрига янги прокурор тайинланди
18:43 / 16.05.2025
Самарқандда мактаб ўқувчиларининг жанжали улардан бирининг ўлими билан тугади
12:02 / 11.05.2025