Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Корея Эксимбанки Тошкентда янги шифохона ва кимё-технология маркази қуришга маблағ ажратади
Жанубий Корея Эксимбанки Ўзбекистонга 164 миллион доллар имтиёзли кредит ажратади. Бу маблағ асосида Тошкент шаҳрида катталар учун кўп тармоқли тиббиёт бирлашмаси ва Кимёвий технологиялар маркази ташкил этилади.
Тегишли келишув 28 январь куни Ўзбекистон ва Корея Республикалари президентлари видеосаммитида имзоланган. Бу ҳақда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Тошкентда катталар учун кўп тармоқли тиббиёт маркази юрак-қон томир жарроҳлиги, ангионеврология, онкогинекология ва реконструктив ортопедия йўналишларида ихтисослашган тиббий ёрдам кўрсатилади.
Марказда 300 та ўринга эга жарроҳлик блоки барпо этилиб, йилига камида 8,5 мингта юқори технологияли жарроҳлик амалиётлари бажарилиши режа қилинган. Декабрь ойида тегишли ҳукумат қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилганди.
Таъкидланишича, кимё технологиялари маркази қуришдан асосий мақсад – кимё соҳасидаги саноат салоҳиятини ошириш ва мавжуд табиий ресурслардан фойдаланиш бўйича замонавий технологияларни жорий этиш.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Корея президентлари саммитида қиймати жами 3,4 миллиард доллардан зиёд бўлган 55та янги лойиҳа ҳақида сўз борганди.
Мавзуга оид
15:16 / 14.05.2025
Давлат шифохоналаридаги пулли хизматлар қимматлашади
21:05 / 02.04.2025
Янги Зеландияда полиция хатоси сабаб 11 ёшли қиз руҳий касалликлар шифохонасига жойлаштирилди
17:12 / 10.02.2025
Тошкентда болаларга лицензиясиз хизмат кўрсатган шифохона аниқланди
13:42 / 23.11.2024